No icon

ХТВ ўқитувчиларга бетон қуйдирганларни прокуратурага берди

Халқ таълими вазирлиги Бош прокуратурадан Наманганда мактабларнинг 80 ходимига бетон қуйдирган мансабдорларга нисбатан чора кўришни сўрамоқда.

Косонсой тумани халқ таълими бўлими мудири ишдан олинган. ХТВ тарқатган хабарда "ходимлар мажбурий меҳнатга жалб этилгани учун мансабдор шахсларга нисбатан чора кўрилишини" сўраган, лекин бу "мансабдор шахслар" маҳаллий ҳокимият мансабдорларими ёки ХТБ раҳбарларими, бунга аниқлик киритилмаган.

Косонсой тумани марказида “Яшил хиёбон” ташкил этилаяпти:

  • 28 июнда ҳар бир мактабга шу қурилишдан 10 метрдан жой ажратилиб, директорларга бетон қуйиш ва ободонлаштириш ишларини бажариш топширилган.
  • 29 июнда туман ХТБнинг 80 нафар техник ходими “шанбалик” ниқоби остида эни 1,5-2 метр, узунлиги 410 метр жойга бетон қуйиш ва ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб этилган.
  • 2018 йилдан бери таълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимларини фаолиятига тегишли бўлмаган ишларга, яъни ободонлаштириш, дала ишлари, пахта йиғим-терими, мажлисларда қатнашиш, обуна, уйма-уй юриш ва бошқа тадбирларга жалб этиш тақиқланган.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг шикоятларини қабул қилувчи виртуал инспекторни ишга туширган. Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилганида, ҳуқуқлари бузилганда ёки турли тўловларга мажбурланган ҳолатларда ovoz.uzedu.uz сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони ва телеграм рақамига мурожаатларини юборишлари мумкин.

****
Маълумот учун: Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича Косонсой тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинчалик бажарувчи Ф.Н. вазифасидан озод этилди. М.Аллохонова Косонсой тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасига тайинланди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика