No icon

Оилавий ажрашувларга эркакларнинг миграция таъсирига тушиб қолаётгани ҳам сабаб бўлмоқда

Оилавий ажримларга эркакларнинг миграция таъсирига тушиб, Ўзбекистонда қолган оиласига етарлича эътибор бермаётгани ҳам сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова маълум қилди...

Маҳкамова хоним Ўзбекистонда оилавий ажримларга айнан қандай омиллар асосий сабаб бўлаётганига тўхталиб ўтди.

Ажримларга, биринчидан, қизларимизнинг айрим оиладаги муносабатларга тайёр эмасликлари сабаб бўлаётган бўлса, иккинчи томондан эркакларимизнинг эрлик мажбуриятларини тўлалигича елкаларига олмасликлари ҳам омил бўлмоқда. Шунингдек, эркакларнинг миграция таъсирига тушиб қолиб, Ўзбекистонда қолган оилаларига етарлича эътибор бермаганликлари ёки бошқа ноқонуний никоҳ билан яшаётганликлари ҳам оилавий норизоликларга олиб келмоқда.

Оиладаги зўравонликлар ҳам шулар жумласидан.

Зулайҳо Маҳкамова, Хотин-қизлар қўмитаси раиси биринчи ўринбосари

Қўмита томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида ҳамкор ташкилотлар билан бирга 20 820 эр-хотин яраштирилган, натижада 32 минг нафардан зиёд вояга етмаган бола ярим етимликдан сақлаб қолинган. Ажралиш ёқасига келиб қолган 18 мингдан зиёд оила билан якка тартибда иш олиб борилиб, яраштирилган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика