No icon

Қонунчилик палатасида қўмиталар раислар сайланди (рўйхат)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси якунланди. Унда қуйидаги қўмиталарга раислар сайланди:

  1. ▪️Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси — Шарафиддин Назаров
  2. ▪️Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси — Мавлуда Хўжаева
  3. ▪️Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси — Эркин Салихов
  4. ▪️Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси — Дилором Файзиева
  5. ▪️Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси — Мурод Қобилов
  6. ▪️Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси — Равшан Мамутов
  7. ▪️Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси — Эркин Захидов
  8. ▪️Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси — Шухрат Вафаев
  9. ▪️Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси — Илҳом Абдуллаев
  10. ▪️Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси — Жаҳонгир Ширинов
  11. ▪️Фуқароларнинг соғлигини сақлаш масалалари қўмитаси — Елена Борисова
  12. ▪️Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси — Борий Алихонов

Сайлов якунлари бўйича олинган депутатлик ўринларини инобатга олган ҳолда қўмиталар Қонунчилик палатаси фракциялари ўртасида қуйидагича бўлинди:

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси — 7 та

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракцияси — 2 та

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси — 1 та

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг фракцияси — 1 та

Фуқароларнинг соғлигини сақлаш масалалари қўмитаси

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси — 1 та

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

Маълумот учун: Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда палата томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан раис, унинг ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда қўмиталар сайланади.

Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимлари депутатларнинг қайси партия ёки гуруҳга мансублигини ҳамда сайловда сайловчиларнинг қанча овозини олганлигини инобатга олган ҳолда яхлит (умумий) қарор билан белгиланади.

Қонунчилик палатаси қўмиталарининг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар. Қўмита таркибига сайланмаган депутат унинг ишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этишга ҳақли.

Қонунчилик палатаси қўмиталари Қонунчилик палатаси олдида масъул ва унга ҳисобдордир.

Қонунчилик палатаси қўмиталари ишни ўз режаларига, шунингдек Қонунчилик палатаси, унинг Спикери ва Кенгаши топшириқлари ҳамда тавсияларига мувофиқ ташкил этади.

Қонунчилик палатаси қўмиталари кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қўмита жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.

Қонунчилик палатаси қўмиталарининг давлат органларига юборилаётган қарорлари улар томонидан кўриб чиқилиши шарт, натижалари ёки кўрилган чоралар тўғрисида, агар қарорда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, узоғи билан бир ойдан кечиктирмай хабар қилиниши керак.

Фикрлар

Яндекс.Метрика