No icon

Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани маълум қилинди

2020 йилнинг январь-июнь ойларида 74,6 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,4 промиллени ташкил этди

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, ўлим ҳолатлари 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 промиллега тушганлиги (2019 йилнинг январь-июнь ойларида 4,5 промилле бўлган) кузатилди.

2020 йилнинг январь-июнь ойларида қайд этилган ўлим ҳолатининг 59,3 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 9,5 фоизи ўсимталардан, 4,9 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,8 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,7 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,3 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 15,5 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 4,1 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 52,7 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 22,3 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 10,7 фоизи туғма аномалиялардан, 3,6 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан, 1,9 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,6 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 8,2 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика