No icon

Қайси тоифадаги оилалар «Темир дафтар»га киритилади?

Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида «Темир дафтар» тушунчаси ҳақида маълумот берилмоқда. «Uzreport» маълумот беришича, «Темир дафтар»га эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси киритилади. Жумладан:

  • кам таъминланган;
  • ногиронлиги бўлган;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож;
  • якка-ёлғиз кексалар;
  • доимий ишсиз фуқаролар;
  • карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;
  • оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларнинг оилалари.

Юқоридагиларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Масъул ходимлар кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боришади.

«Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминлаб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика