No icon

Йилнинг энг яхши смартфонлари маълум қилинди

Business Insider таҳлилчиси Дэйв Смит мобиль қурилмалар бозорини таҳлил қилиб, ўз қарашидан келиб чиқиб, якунланиб бораётган 2018 йилнинг энг яхши смартфонлари бешталигини тузди. Дэйвнинг айтишича, 2018 йилда ишлаб чиқарувчилар ўз смартфонлари учун нарх белгилашда бунгача амал қилган энг юқори нарх чегараси – минг доллардан “ўзиб кетишди”. Бу эса смартфонларнинг жозибадорлигига таъсир қилган. Шу сабабли Смит ўз нархини оқлайдиган энг яхши смартфонлар рейтингини тузишга қарор қилди. 

Рейтингнинг 5-ўрнини ҳамёнбоп Motorola Moto G6 смартфони эгаллади. Ушбу смартфон  рўйхатдаги энг арзон қурилма бўлиб, 250 доллар туради. Бироқ смартфон бу нархни тўлиқ оқлайди: у 5,7 дюймли экран ва ажойиб камерага эга. 

Motorola Moto G6
Фото: express.co.uk

Таҳлилчи 4-ўринга LG G7 ThinQ смартфонини қўйди. Унинг фикрича, смартфон ажойиб камерага, замонавий процессор ва симсиз қувватлагичга эга. Бундан ташқари, ушбу смартфон iPhone X’га ўхшайди, аммо уч марта арзонроқ туради. “Унда кўпроқ тўлашга не ҳожат”, деб хулоса чиқарган таҳлилчи. 

07-lg-g7-thinq

LG G7 ThinQ – 4
Фото: CNet

3-ўринга Samsung Galaxy S9 қўйилди. Смартфон ажойиб дисплей, аъло даражадаги камера ва эсда қолувчи кўринишга эга. Смит қурилманинг юрак ритми датчигига эгалиги ва ўз эгасининг соғлиғи ҳақида қайғуришига ҳам эътибор қаратган.

Samsung Galaxy S9 
Фото: frandroid.com

2-ўринни Samsung Galaxy Note 9 эгаллади. Бу смартфон қимматлиги учунгина рейтинг етакчиси бўла олмаган. Смит фаблетнинг бозордаги энг яхши экранга, контентни яратиш ва қўллашдаги юқори имкониятларга ҳамда бугунги кунда смартфонларда тобора учратиш қийин бўлиб бораётган 3,5 ммлик разъёмга эгалигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Samsung Galaxy Note 9
Фото: CNBC.com

Рейтингга эса кўпчилик кутган бўлиши мумкиндек, iPhone XS етакчилик қилмаяпти. Таҳлилчининг фикрича, ушбу қурилма асоссиз равишда қиммат туради. 1-ўрин эса OnePlus 6’га берилди. Харидор 580 долларга ажойиб камера, тезкор қувватлагич, катта ҳажмдаги хотира ва энг замонавий процессорга эга қурилма олади. “Бу пулга бундан яхшироқ қурилма сотиб ололмаслигингиз кафолатланган”, деб хулоса қилган таҳлилчи. 

OnePlus 6 
Фото: Andro-news.com

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика