No icon

Альп тоғларида янги турдаги балиқлар топилди

Халқаро палеонтологлар гуруҳи Швейцариянинг Сан-Жоржо тоғидан балиқнинг учта янги турини топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Топилмалар 250 миллион ёшда деган тахмин бор. Улар аллақачон йўқолиб кетган Eosemionotus суякли балиқнинг турига мансуб. Бу турдаги биринчи балиқ — E. Vogeli — 1906 йил Берлин атрофларидан топилган. Иккинчиси 2004 йил Швейцариянинг Тичино шаҳридан топилиб, унга E. Ceresiensis деб ном берилган.

«Сўнгги марта Ер юзидаги оммавий қирғин тахминан 250 йил аввал қайд этилган. Бизнинг топилмаларимиз шуни кўрсатдики, ушбу фалокатдан кейин биосфера нисбатан тезроқ қайта тикланган. Ўрта триас даврида янги турларнинг пайдо бўлиши ва кўпайиши тезда давом этган», — Адриана Лопес-Арбарелло.

Янги балиқларга E. Diskosomus, E. Sceltrichensis ва E. Minutus деб ном берилган. Улар бир-биридан бош суяклари ва тангаларида, шунингдек суякларнинг жойлашувида фарқланади. Тадқиқотчилар таъкидлаганидек, бу ҳар бир турнинг атроф-муҳит шароитларига мослашганини кўрсатади.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика