No icon

Олимлар қўшимча мосламаларсиз металл ва шишани пайвандлашди

Шотландиянинг Хериот-Уотт университети олимлари қўшимча мосламаларсиз металл ва шишани пайвандлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Илгари ушбу материалларнинг термал хусусиятлари сабаб пайвандлашнинг иложи йўқ эди. Юқори ҳароратда шиша тезда кенгайиб, ёрилиб кетади.

Янги пайвандлаш жараёни ёрдамида олимлар кварц, боросиликат ва сапфир шишани пўлат, алюминий ва титаниум билан бирлаштирган. Материаллар юқори қувватли пикосонияли лазер пульслари ёрдамида пайвандланади, бу материалларни боғлайдиган плазма қуйқасини ҳосил қилади.

Олимлар пайвандлашнинг саноат тизими прототипини ишлаб чиқмоқда.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика