No icon

Huawei P30 Pro смартфони фойдаланувчи маълумотларини Хитойга жўнатиши маълум бўлди

OCWorkbench ресурси Huawei P30 Pro смартфони фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни Хитойдаги серверларга жўнатишини аниқлади. 

Таъкидланишича, смартфон излаш мурожаатларини қайта ишлаб, уларни фон режимида ишловчи дастур орқали серверларга жўнатади. Яъни махфий ахборотни жўнатиш учун компаниянинг дастурларини очиш шарт эмас.

P30 Pro излаш мурожаатларидан ташқари, фойдаланувчи маълумотларини ҳам жўнатиши мумкин. Таъкидланишича, ахборот жўнатиладиган серверлардан бири Хитойнинг тармоқ хавфсизлиги бўлимига тегишли.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика