No icon

АҚШ: Иншоотлар лойиҳасини ишлаб чиқишда муҳим ихтиро

Американинг "AMBOTS" компанияси йирик елим конструкцияларни 3-D форматда ишлаб чиқарувчи мобиль роботларни ишлаб чиқди.

Компания сайтида келтирилган маълумотга кўра, янги ихтиро қилинган қурилма ҳозирда фақатгина оддий ва содда шартли тасвирларни яратади. Тахминан 40 сантиметр баландликдаги, платформага ўрнатилган ғилдиракли қурилма принтер атрофидаги ҳаракати давомида елим конструктура лойиҳаларини ишлаб чиқади.  Олимлар ушбу ихтиро қурилиш объектлари лойиҳасини ишлаб чиқишда муҳим восита бўлиб хизмат қилишига умид қилмоқдалар. Мазкур мобиль роботлари 2020 йилларда халқаро бозорда сотувга чиқиши режалаштирилмоқда. 

Фикрлар

Яндекс.Метрика