No icon

Норвегияда сув остидан ўтувчи автомагистрал йўл қурилади (фото+видео)

Олборг—Тронхейм Европа автомагистралининг деярли барча қисми Норвегия ҳудудидан ўтади. Ушбу мамлакат ташқарисида Скагеррак бўғозида паром кечуви ҳамда Дания чегараларида жойлашган бир йўл бор. Бу Норвегиянинг ғарбий қирғоғидан ўтувчи дунёдаги энг чиройли магистрал йўллардан биридир, деб ёзади Travel Ask.

Фото: Travel Ask

Кўп сонли фиордларни кесиб ўтиш учун трассада кўприкларнинг ёнида паром кечуви тармоғи бор. Тронхеймда йўл бўйлаб Скандинавиянинг гўзаллигидан баҳраманд бўлиш учун илиқ ҳаво керак. Қишда эса йўналиш кўп вақт олади ва қийинчиликка сабаб бўлади.

Фото: Travel Ask

Қишда доимий қор кўчки сабаб паромларнинг тўхтаб қолиши муаммосини ҳал қилиш учун норвегияликлар Кристиансанн—Тронхейм йўналишида улкан туннел қурмоқчи. Лекин у сув остидан ўтади.

Норвегия ҳукумати ушбу 47 миллиард долларлик лойиҳани тасдиқлади. Ҳозирда сувости магистралининг биринчи қисми, яъни Ставангер ва Хёгесунн шаҳарларини боғловчи йўлда ишлар бошлаб юборилган. Бу йўл денгиздан 390 метр чуқурликдан ўтади.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика