No icon

Энг хавфли вируслар юкланган ноутбук аукционда 1,2 млн долларга баҳоланмоқда

Хитойлик рассом Гуо О Донг ўзининг «Samsung» ноутбугига олтита энг хавфли компьютер вирусини юқтирди ва бу «асар»ни «Хаоснинг доимийлиги» («Persistence of Chaos») деб атади. Аукционга қўйилган ноутбук учун охирги таклиф этилган ставка — 1,2 миллион доллар, деб ёзмоқда «Kp.ru».

Харидорлар нима мақсадда бу ноутбукни сотиб олишмоқчи — бизга қоронғу. Рассомнинг таъкидлашича, токи интернетга ёки бошқа қурилмага USB орқали уланмас экан, ноутбук безарар. Агар акси бўлса-чи?! Унда етказилиши мумкин бўлган зарар миқдори — қарийб 95 миллиард доллар...

Кимошди савдоси сайтида аниқлик киритилишича, ноутбукка энг хавфли олтита вирус юкланган. Булар: WannaCry, ILOVEYOU, MyDoom, SoBig, DarkTequila ҳамда BlackEnergy.

Аукцион 27 май, душанба куни якунланади.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика