No icon

Террорчилик ҳужумидан ҳимоя қилувчи ўриндиқлар (фото)

Нью-Йорк марказидаги кўчалардан бирига террорчилик ҳаракатларини олдини олишга мўлжалланган ўриндиқлар ўрнатилди. Ўзига хос мазкур ўриндиқлар оламон устига бостириб келаётган транспорт воситаларини тўхтатиб қолишга мўлжалланган, деб хабар беради Forum Daily.

Rely номи олган ўриндиқлар Нью-йорклик дизайнер Жо Дусет томонидан яратилган бўлиб, 3D-принтерда чоп этилган. Уларнинг оғирлиги бир тоннадан ортиқ ва пўлат стерженлар билан маҳкамланган.

Одатда қуролланган транспорт воситасининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи баррикадалар ўз кўриниши билан одамларни ҳуркитади ва тезда кўзга ташланади. Бундан ташқари улар доимо шаҳар марказида тура олмайди.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Дусетнинг таъкидлашича, ўриндиқлар хавфсизлик, эстетик ва қулайлик талабларига тўлиқ жавоб беради. Уларни тезда йиғиш ва «чексиз» шаклга созлаш мумкин. Лойиҳа биринчи бор NYCxDesign festival’и доирасида намойиш этилган.

Фото: Facebook

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика