No icon

Янги Samsung Galaxy Note 10 флагманининг тақдимоти санаси маълум бўлди

CNET портали хабар беришича, Samsung компанияси 7-августда Нью-Йоркнинг Барклайс марказида бўлиб ўтадиган Galaxy Note 10 тақдимотига тайёргарлик кўрмоқда.

Бу йилги анонс анчагина қизиқ бўлади, чунки унда бирданига икки талқиндаги янгилик кутилмоқда. Асосий версиядаги Note 10 экрани 6,28-дюйм ҳажмда бўлса, Note 10 Pro 6,75 дюймли матрицага эга.

Pro версиянинг орқа томонида, шунингдек, сурат равшанлигини ўта аниқ тасвирловчи ToF-датчигига эга 4 камера ҳам мавжуд. Икки моделнинг аккумулятор сиғими бир хил 4 500 mA·s бўлиб, 45 Вт кучланишга тенг жуда тез қувват олиш хусусиятига эга.

Флагманлар ташқи кўриниши ҳақидаги қарашлар ҳали ўз тасдиғини топмаган. Ички манбаларнинг тарқатган миш-мишларига ишонадиган бўлсак, улардан бири фронтал камера тирқиши учун мослаштирилган эгри қиррали экранга эга бўлади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика