No icon

Билл Гейтс ўзининг 400 миллиард долларлик хатосини айтиб ўтди

Дунёнинг энг бой одамларидан бири бўлган Билл Гейтснинг таъкидлашича, бугунги кунда дунёдаги энг оммабоп операцион тизим Android эмас, балки Microsoft Mobile бўлиши мумкин эди. Аммо Microsoft компанияси мобил телефонлар учун ишлаб чиқарилаётган тизимга катта куч сарфлашига антимонопол қўмита билан олиб борилаётган суд ишлари йўл қўймаган.

Суд машмашалари билан ўралашиб қолган компания Microsoft Mobile тизимига етарлича эътибор қарата олмайди. Натижада Android ривожланиб кетади ва бозорни тўлиғича эгаллаб олади.

Билл Гейтс ўзининг хатосини 400 миллиард долларга баҳолаган. Эслатиб ўтамиз, Microsoft Mobile тизими 2010 йилда ишга туширилди, аммо орадан 7 йил ўтиб лойиҳа тўлиғича инқирозга учради. 2019 йилда эса Microsoft Mobile ўзи ишлаб чиқарган ОС дастури таъминотидан воз кечганини расман эълон қилди ва фойдаланувчиларга Android тизимига ўтишни маслаҳат берди.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика