No icon

БАА полицияси коронавирусни аниқловчи «ақлли» шлемлардан фойдаланишни бошлади (фото)

Бирлашган Араб Амирликлари полицияси бир дақиқада минглаб одамларнинг тана ҳароратини ўлчашга қодир «ақлли» шлемлар билан таъминланди, деб хабар беради Reuters. Полиция шлеми тана ҳароратини ўлчаш учун анъанавий термометрлардан фарқли равишда камроқ вақт ва инсон билан алоқа талаб этади. Полиция ходими одамлардан беш метр узоқда туриб, унинг аҳволини аниқлай олади. Агарда кимнингдир тана ҳарорати баланд бўлса, махсус сигнал ишга тушади.

Фото: Reuters

Шлемларни ишлаб чиқариш билан Хитойнинг KC Wearable компанияси шуғулланмоқда. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, улар ҳозирга қадар 1000 дан ортиқ шу турдаги қурилмаларни сотишга муваффақ бўлган. Асосий буюртмалар Ўрта Шарқ мамлакатлари, шунингдек, Европа ва Осиёдан келиб тушмоқда.

Фото: Reuters

Дубай полицияси шлемлардан аҳоли кўп истиқомат қиладиган вилоятларни, хусусан, ёпиқ туманларни текширишда фойдаланмоқда. Тана ҳарорати юқори бўлган одам аниқланса, у қўлга олиниб, шифокорлар ёрдамга чақирилмоқда.

 

Фикрлар

Яндекс.Метрика