No icon

Японлар яратган суперкомпьютер дунёдаги энг тезкор компьютер деб тан олинди

Япониянинг RIKEN институтида ўрнатилган «Fugaku» суперкомпьютери дунёдаги энг тезкор компьютер деб тан олинди. Бу ҳақда «Топ-500» халқаро лойиҳаси экспертларига асосланиб «Kyodo» агентлиги хабар берди.

«Fugaku» шу пайтгача дунёдаги 500 та энг кучли суперкомпьютер рейтингини бошқариб келган АҚШ Миллий лабораториясидаги «Summit» суперкомпьютеридан 2,8 карра тезроқ ишлайди.

Саноат, сунъий интеллект ҳамда катта рақамлар билан ишлаш соҳаларида натижадорлик борасида ҳам «Fugaku» бошқа компьютер мажмуаларини ортда қолдирди.

Суперкомпьютерни «Fujitsu» корпорацияси ва RIKEN институти экспертлари биргаликда ишлаб чиқишди. «Fugaku»нинг ҳисоблаш қуввати сониясига 415 квадриллиондан юқори — бу шу пайтгача дунёдаги 500 та энг кучли суперкомпьютер рейтингини бошқариб келган АҚШ Миллий лабораториясидаги «Summit» суперкомпьютеридан 2,8 карра тезроқ ишлашини англатади.

Учинчи ўринда ҳам АҚШ суперкомпьютери, тўртинчи ва бешинчи ўринларда Хитой компьютерлари жойлашган.

Японлар коронавирус қандай тарқалишини айнан «Fugaku» ёрдамида аниқлашгани тўғрисида хабар берилганди.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика