No icon

АҚШда коронавирус вакцинаси синовининг якуний босқичи бошланди (видео)

27 июль куни Америка Қўшма Штатларида Moderna биотехнология компаниясининг коронавирус вакцинасини синашнинг учинчи, якуний босқичи бошланди. Бу ҳақда компания сайтида чоп этилган хабарда айтилган.

Клиник тадкикотлар 30 минг кишини қамраб олади, у 1: 1 нисбатда ихтиёрий танланган (рандомизацияланган) плацебо назорати остида олиб бориладиган тадқиқот усули бўйича ўтказилади.

Associated Press қайд этганидек, бу SARS-CoV-2 коронавирус вакцинасининг дунёдаги энг кенг кўламли клиник тадбири бўлади.

Вакцинани яратиш учун Moderna АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биологик тадқиқотлар бўлимидан 483 миллион доллар олган ва шу билан бирга клиник синовларнинг учинчи босқичи нисбатан кам сонли кўнгиллиларда бўлиб ўтади деб тахмин қилинган.

Бироқ, Озиқ-овқат ва фармацевтика (Food and Drug Administration) идораси иштирокидаги мунозаралар ва маслаҳатлашувлар пайтида томонлар учинчи босқичда синовлар ҳажмини сезиларли даражада оширишга қарор қилишди. Бунинг учун компания қўшимча 472 миллион доллар ажратди.

Дональд Трамп коронавирус вакцинасини бошқа давлатлар билан

баҳам кўришга ваъда берди

Трамп коронавирус вакцинасини бошқа давлатлар билан баҳам кўришга ваъда берди

АҚШ коронавирус вакцинасини бошқа давлатлар билан баҳам кўришга тайёр бўлади. Бу ҳақда мамлакат президенти Доналд Трамп маълум қилди.

"Бу илгари ҳеч қачон қилинмаган. Биз номзодларнинг вакциналарини оммавий равишда ишлаб чиқараяпмиз, уни тасдиқлашнинг биринчи куни дарҳол америкаликларга тақдим этилади. Дунё бўйлаб одамлар учун бизда жуда кўп (вакциналар) бўлиши мумкин", деди жаноб Трамп.

У АҚШ юзлаб миллион тонна вакцинани етказиб бериш бўйича энг истиқболли ишлаб чиқарувчилар билан келишиб олганини эслади.

"Биз (вакциналар) тезкор етказиб берилишини таъминлаш учун катта ишлаб чиқаришни сафарбар қилмоқдамиз, Иккинчи Жаҳон урушидан бери бу каби нарса юз бермади", деди Трамп.

АҚШ ҳозирда коронавирусга чалинганлар (4,2 млн. киши) ва ундан вафот этганлар (147 минг киши) сони бўйича биринчи ўринда турибди.

Манба: sof.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика