No icon

2020 йил биринчи ярмида энг кўп сотилган смартфонлар рейтинги эълон қилинди

2020 йилнинг биринчи ярмида энг оммалашган смартфонлар маълум бўлди. Ҳисобот «Omdia» таҳлил компанияси томонидан тақдим этилди.

Йилнинг дастлабки олти ойида «Xiaomi» ва «Apple» компаниялари қурилмалари энг кўп сотилди. «Samsung» смартфонларидан биттаси «ТОП-10»га кирди.

«Apple iPhone 11»

Биринчи ўринда «iPhone 11» — 37,7 млн. дона сотилган.

«Samsung Galaxy A51»

Иккинчи ўринда — «Samsung Galaxy A51». Олти ойда 11,4 млн. донаси сотилди.

«Xiaomi Redmi Note 8»

Учинчи ўринда — 11 млн. дона сотилган «Xiaomi Redmi Note 8».

Рейтингдаги қолган барча ўринларни «Xiaomi» ва «Apple» қурилмалари банд этди.

Таъкидланишича, компаниялар доим ҳам маълумотларини очиқламагани боис «Omdia» рейтингни тузишда расмий маълумотлардан фойдаланмаган.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика