No icon

Zoom компанияси асосчиси хитойлик Эрик Юань бир кундаёқ 5,2 миллиард долларга бойиди

Zoom иловаси яқинда тарихдаги барча рекордларни «синдириб», биринчи ўринга чиқиб олган эди. Мазкур видеоконференциялар сервиси 31 август куни ўзининг молиявий ҳисоботини эълон қилди ва ундан ҳам юқори кўрсаткичларга эришди!

Ҳисоботда қайд этилишича, Zoom жорий йилнинг иккинчи чорагида ўз даромадини 664 миллион долларга етказган; бу эса ўтган йилга нисбатан нақ 355 фоизга ошиш, деганидир. Шунингдек, компаниянинг соф фойдаси ҳам ўсиб, салкам 186 миллион долларни ташкил этган. Булардан ташқари, Zoom сервисининг мижозлар базаси ҳам ошган – ҳозирда 370 мингдан ошиқ компания видеоалоқа воситаси сифатида айнан ундан фойдаланади. Таъкидлаш керакки, бу – ўтган йилнинг шу давридагига қараганда 458 фоизга юқори кўрсаткичдир.

Молиявий ҳисобот эълон қилингач, Zoom акциялари қимматлаб кетди ва натижада унинг қиймати ҳам 32 фоизга ошди. Пировардида компания асосчиси асли хитойлик бўлган 50 ёшли  Эрик Юань (Eric Yuan) бир кунда нақ 5,2 миллиард долларга бойиди.

Манба: sof.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика