No icon

Apple ўзининг навбатдаги тақдимоти санасини маълум қилди

Американинг Apple корпорацияси 2020 йилнинг кузида учинчи бор ўтказиладиган тақдимотининг санасини маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Маълум қилинишича, тақдимот кейинги ҳафта — 10 ноябрь куни бўлиб ўтади. Трансляция Apple Park’дан узатилади ва уни Apple сайти орқали ҳам томоша қилиш мумкин. Тақдимот Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

ОАВ маълумотларига кўра, Apple’нинг ноябрь ойидаги тақдимотининг асосий қисмини янги процессор — АRМ архитектура базасидаги SоC Apple’да ишлайдиган ноутбуклар ташкил этади, ҳозирча у Apple Silicon номи билан маълум. Шунингдек, янги МаcBook Air тақдим этилади.

Бундан ташқари, тақдимотда AirPods Studio наушниклари, Apple ТВ ўйин «телеприставкаси», қўшимча реалликка эга Apple Glass кўзойнаклари, AirPower симсиз қувватлантириш станциялари тақдим этилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Apple’нинг 15 сентябрдаги тақдимотида Watch SЕ ҳамёнбоп «ақлли» соати ҳамда иПад планшетлари, 13 октябрда эса тўртта iPhone 12 смартфони тақдим этилганди.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика