No icon

2020 йилнинг 3-чорагида энг кўп сотилган смартфонлар рейтинги

«Canalys» таҳлил компанияси 2020 йилнинг учинчи чорагида энг кўп сотилган смартфонлар рейтингини эълон қилди. Рўйхатга ўнта телефон киритилган.

Рейтингдаги бешта ўрин «Samsung» моделидаги смартфонларга тегишли. Булар асосан «Galaxy A» туркумига кирувчи қурилмалар. Шунга қарамасдан, етакчилик «iPhone 11» фойдасига — шу даврда дунё бўйлаб бу турдаги айфоннинг 16 миллион донасидан ортиғи сотилган.

Иккинчи ўринда ҳам «Apple» маҳсулоти — «iPhone SE». Кўп сотилиш борасида «Samsung Galaxy A21s» деярли унга етиб олган.

Рейтингдаги қолган смартфонлар «Xiaomi» томонидан ишлаб чиқарилган.

Умуман олганда, глобал смартфонлар бозорида «Samsung» 23 фоизлик улуш билан етакчи, иккинчи ўринда — «Huawei» (14,9 фоиз), учинчи — «Xiaomi» (13,5 фоиз).

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика