No icon

Инвесторга 550 гектар ер ажратилади ва у 30 млн. доллар сармоя киритади

Тайваннинг “Kai Shing Trading Co.Ltd” компанияси директорлар кенгаши раиси Тэн Сюэкай ишбилармонлик ташрифи билан Наманганга келди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Тэн Сюэкайнинг ўзаро расмий учрашувида маҳаллий ҳокимлик билан “Kai Shing Namangan” хорижий корхонаси ўртасида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича инвестицион келишув имзоланди.
Шарқий Осиёда паррандачилик йўналишидаги йирик лойиҳалари билан танилган Тэн Сюэкай Наманган вилоятида йирик паррандачилик комплекси қуриш режасини амалга оширмоқда. Бу борада "Kai Shing Trading Co. Ltd" раҳбари бир неча бор Наманган вилоятига ташриф буюрди. Наманган вилоятида масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Kai Shing Namangan” хорижий корхонаси рўйхатдан ўтказилди.
Имзоланган келишувга кўра, паррандачилик комплекси, иссиқхона, кушхона, ем ишлаб ишлаш чиқариш, органик чиқиндиларни қайта ишлаш заводлари каби бўлимлардан иборат ушбу йирик лойиҳани амалга ошириш учун “Kai Shing Namangan” хорижий корхонасига вилоят ҳудудидан 550 гектар ер ажратилади, инвестор томонидан эса 30 миллион доллар сармоя киритилади.
Корхонада очиқ осмон остида махсус зотли товуқларни етиштириш йўлга қўйилади. Етиштирилган товуқларнинг катта қисмини Хитойда машҳур “Император товуқ эссенцияси” ишлаб чиқаришига йўналтирилади ҳамда Хитойга экспорт қилинади. Қолган қисми “Ҳалол” сертификати билан араб давлатларига ҳамда ички бозорга сотилади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика