No icon

Турк актёри Бурак Ўзчивит(Камол) фарзандли бўлди, қўшиқчи Азиза эса 55 ёшида турмушга чиқмоқда...

Таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит ва унинг рафиқаси – турк актрисаси Фахрия Эвжен ота-она бўлиш бахтига муяссар бўлишди. Бу ҳақда 13 апрелда Milliyet нашри маълум қилди.  Маълумотларга кўра, Фахрия Эвжен вазни 3,67 кг, бўйи 52 см келадиган ўғил фарзандни дунёга келтирган. 

Чалақоққа Каран исми берилган. Шифокорларнинг маълум қилишича, Ўзчивит туғуруқ вақтида рафиқасини қўллаб-қувватлаб турган ҳамда қувончдан кўз ёшларини ушлаб тура олмаган. Актёр Show TV канали билан телефон орқали суҳбатда туғуруқ яхши ўтганини маълум қилган.

Таъкидланишича, она ва фарзанд ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар ва яқин орада шифохонадан чиқариладилар. Ўзчивит ва Эвженнинг тўйи 2017 йил 29 июнда бўлиб ўтган. Бурак ва Фахрия "Чолиқуши" сериали съёмкалари вақтида танишишган, улар бу сериалда бош ролларни ижро этишган.
***

90 йилларнинг машҳур қўшиқчиси Азиза турмушга чиқиш нияти ҳақида эълон қилди, бу никоҳ унинг учун биринчи расмий никоҳ бўлади, дея хабар беради «MK.ru».

Фото: «MK.ru»

Қўшиқчи турмушга чиқаётган инсони бу унинг кўп йиллик дўсти мусиқачи Олег Бескровний эканини маълум қилган. Азиза ва Олег 30 йил аввал танишган. Олег бошиданоқ Азизага турмуш қуриш таклифини қилган, бироқ шунча йиллар давомида улар яхши дўст бўлиб қолган. Аммо шунча йил ўтиб, тақдир уларни бирлаштирди. Кўрсатувлардан бирида Азизанинг маълум қилишича, турмуш қуриш таклифи унга Янги йил кечаси Ялтага бўлган сафар давомида қилинган.

«У мени шунча йиллар давомида севиб келганини билардим. Ва мен «ҳа» дедим, — дейди Азиза.

Азиза фарзанд кўра олмаслиги сабабли, улар оила қуриб, бола асраб олишни режалаштирмоқда.

Манбаалар: kun.uz, daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика