No icon

Дунёнинг энг нуфузли кишилари рейтингини эълон қилди

Американинг Time нашри йиллик дунёнинг энг нуфузли кишилари рейтингини эълон қилди. Журнал бу йил энг нуфузли кишилар юзталигини “Титанлар”, “Новаторлар”, "Санъат арбоблари”, “Етакчилар” ва “Кумирлар” тоифаларига ажратган.

Жорий йилда “Етакчилар” (сиёсатчилар ва жамоат арбобларини) тоифасига АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси, АҚШ президенти Дональд Трамп, Хитой раиси Си Цзиньпин, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу, Рим папаси Франциск, АҚШнинг “Россия иши” бўйича махсус прокурори Роберт Мюллер ва бир қатор бошқа сиёсатчилар киритилган.

Журнал нуфузли юзталикка Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуаидони ҳам киритган. Путин рўйхатга киритилмаган. 

Бошқа тоифалардан мисрлик футболчи Муҳаммад Салоҳ, Facebook асосчиси Марк Цукерберг, актёр Рами Малек, актриса Эмилия Кларк, қўшиқчилар Ариана Гранде ва Тейлор Свифт, АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишель Обама ва бир қатор бошқа машҳурлар ўрин олган.

Time “Дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси” рейтингини 1999 йилдан бери эълон қилиб келмоқда.

Манба: sof.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика