No icon

Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга ифторликка келди ва Президентимиз куёвлари билан учрашди (фото)

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram’даги саҳифасида маълум қилди. Нурмагомедов саҳифасига Ўзбекистон Президенти куёвлари Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров билан бирга тушган суратини жойлади.

«Меҳмондўстлик учун катта раҳмат, Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров. Тошкент салқин, лекин ҳечқиси йўқ ифторда иссиққина Самарқанд палови еб исиниб оламиз»,—дея изоҳ қолдирган спортчи.

Эслатиб ўтиш жоиз, Нурмагомедов 2017 йил май ойида ҳам Тошкентга келганди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика