No icon

Таниқли миллиардер Илон Маск судда ютиб чиқди

Туҳмат қилишда айбланган Илон Маск суд ишида ютди. Ҳакамлар ҳайъати британиялик дайвер Вернон Ансвортнинг 190 млн долларлик даъвосини рад этди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Инсониятга бўлган ишончим тикланди», — деди 48 ёшли миллиардер. 

Маск ўз кўрсатмаларида дайверга нисбатан айтган сўзларини том маънода тушунмасликларини сўради. 

«Pedo Guy сўзи мен ўсган Жанубий Африкада кенг тарқалган сўкиш эди. Бу сўз «ярамас чол» деган маънони англатади», — деди у. 

Судда Маск Ансвортдан кечирим сўради.

Ансворт ва Маск ўртасидаги низо 2018 йил ёзда бошланганди. Ўшанда улар Таиланддаги ғорда 12 кун қамалиб қолган болалар футбол жамоаси ва унинг мураббийини қутқариш учун ўз ёрдамларини таклиф қилганди. 

Маск қутқариш ишлари учун ўз компанияси ишлаб чиқарган сувости қайиғини таклиф қилган, Ансворт буни «пиар-ҳаракат» деганди. Унга жавобан Маск Ансвортни твиттерда «pedo guy» деб атаганди. Кейинроқ у кечирим сўраб твитини ўчириб юборди.  

Дайвер миллиардерни туҳматда айблаб судга берди ва 190 млн доллар товон пули талаб қилди. Маск судда ўзининг нақд пули жудаям озлигини маълум қилди.

«Кўпчилик мени пули кўп деб ўйлайди, аслида пулим йўқ», деди у.

Forbes журналининг ёзишича, Маскнинг 99 фоиз бойлиги Tesla ва SpaceX акцияларидир. Агарда Маск товон тўлашига тўғри келганида, у акцияларининг бир қисмини сотишига ёки қарз олишига тўғри келган бўларди, деб ёзади Forbes.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика