No icon

Владимир Зеленский АҚШдан Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни сўради

Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг инаугурация маросимига келган Оқ уй ва АҚШ конгресси вакилларидан Россияга қарши санкцияларни қўллашни давом эттиришни сўради, деб хабар беради «Ведомости».

«АҚШ — Украина учун қудратли ва жиддий ҳамкор, биринчи навбатда Россия босқинчилигини енгиб ўтиш йўлида. Россиянинг Донбасс ва Қримдаги тажовузларини мустақил бартараф этолмаймиз, шу сабабли бизга ёрдам керак», — дейди Зеленский.

Шунингдек, Украина президенти АҚШ президенти Дональд Трампга табрик учун миннатдорлик изҳор этиб, яқин кунларда учрашиш умидида эканлигини билдирди. У энергетика ва хавфсизлик соҳасида Америка—Украина ҳамкорлигини ривожлантириш нақадар муҳим эканлигини қайд этиб ўтди.

Владимир Зеленский 20 май куни Украина президенти лавозимига ўтирди. Унинг инаугурация маросимига АҚШ энергетика вазири Рик Перри, АҚШ давлат департаментининг Украина бўйича махсус вакили Курт Волкер ва сенатор Рон Жонсон ташриф буюрди. Россия вакиллари маросимга таклиф этилмади.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика