No icon

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 11 йилу икки ойга озодликдан маҳрум этилди

Бишкекнинг Первомайск туман суди Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни 11 йилу икки ойлик қамоқ жазосига ҳукм этди, дея хабар берди «РИА Новости» мухбири.

Собиқ давлат раҳбари жиноятчи Азиз Батукаевни ноқонуний равишда қамоқдан озод қилиш иши бўйича коррупцияда айбдор деб топилди.

Шунингдек, Атамбаев давлат мукофотларидан маҳрум этилади ва мол-мулки мусодара қилинади.

Ўтган йили ноябрь ойида бошланган суд иши ниҳоясига етди. Собиқ президент судда қатнашишдан ва охирги сўзини айтишдан бош тортди.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика