No icon

Дональд Трамп Байденнинг ғалабасини тан олди

АҚШ президенти Дональд Трамп президент сайловларидаги рақиби демократ Жо Байден «сайловлар сохталаштирилганлиги сабабли ғалаба қозонган»ини айтди.

«У ғабаба қозонди, чунки сайловлар сохталаштирилган эди. Кузатувчиларга рухсат берилмади, овозлар обрўси ва ускуналари ёмон бўлган сўл радикал «Dominion» хусусий компанияси томонидан ҳисоб-китоб қилинди: у эса мен катта устунлик билан ғалаба қозонган Техасда, ҳатто, квалификациядан ҳам ўтмади, яна «сохта» ва индамас ОАВ ва ҳоказо!» — дея Трамп «Twitter»да «Fox News» телеканалининг Байден ҳақидаги сюжетига изоҳ ёзиб қолдирди.

АҚШда президент сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Мавжуд маълумотларга асосланиб Американинг етакчи оммавий ахборот восталари Демократлар партиясидан номзод Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Дунёнинг кўпгина етакчилари уни аллақачон ғалаба билан табриклашга улгуришди. Шунга қарамай, АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп сайловлар ҳали ниҳоясига етмагани, ўз ғалабасини судда ҳимоя қилмоқчи эканлигини айтган.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика