Англиянинг Daily Mail нашри Европа клубларининг чипталари нархи бўйича тадқиқот ўтказиб, энг қимматини аниқлаб олди.

Изланиш натижаларига кўра, «Арсенал» мухлисларига ҳаммадан ҳам қийин экани маълум бўлди. Улар ҳар бир ўйинга ўртача 74 долларга чипта сотиб оладилар. Иккинчи ўринда «Челси» клуби боряпти - 68 доллар. Кучли учликни «Реал» ва «Ливерпуль» якунлаб бермоқда - 55 доллар.

Топ-10 чипта нархи энг қиммат бўлган клублар:

1. «Арсенал» - 74 доллар 
2. «Челси» - 68
3. «Реал» - 55
4. «Ливерпуль» – 55 
5. «Бавария» – 54
6. «Манчестер Юнайтед» – 53
7. «Барселона» – 51
8. «Галатасарай» – 48
9. «Манчестер Сити» – 40
10. «Вест Ҳэм» – 35.

Манба: kun.uz