No icon

Собиқ теннисчи Ирода Тўлаганова Ўзбекистон теннис федерациясига бош котиб этиб сайланди

Таниқли собиқ теннисчи Ирода Тўлаганова Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби лавозимини эгаллади. Бу ҳақда ташкилотнинг бугун, 8 февраль куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайлов конференциясида иштирок этган Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Конференцияни Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов ва Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов олиб борди.

Сайловда бош котиб лавозимига ягона номзод сифатида кўрсатилган Ирода Тўлагановани овоз берувчиларнинг барчаси бир овоздан маъқуллади.

37 ёшли Ирода Тўлаганова теннис бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи саналади. У федерация бош котиби сифатида 20 йилдан ортиқроқ вақт фаолият юритиб келган Игорь Шепиловнинг ўрнида иш бошламоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон теннис федерацияси президенти Рустам Иноятов саналади.

 

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика