No icon

Футболчи майдонда рақиб жамоа футболчисининг ҳаётини сақлаб қолди

23 март, шанба куни Евро—2020 саралаш босқичининг дастлабки турида Грузия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жано Ананидзе Швейцарияга қарши ўйинда қаҳрамонлик кўрсатди (0:2).

Учрашувнинг 1-бўлимида швейцариялик ҳимоячи Фабиан Шер Жамол Табидзе билан тўқнашиб кетиши натижасида тили орқага кетиб қолди. Унга ҳаммадан яқин бўлган Жано Ананидзе биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатди.

Ананидзе ҳушини йўқотган Шернинг тилини ушлаб қолишга муваффақ бўлди, кейинчалик шифокорлар воқеа жойига етиб келди.

«Бу яхши кўриниш эмас эди. Ҳеч нарсани эслай олмайман. Бир неча сонияга ҳушимни йўқотдим.

Яноғим жудаям оғрияпти, бўйнимда ноқулайлик сезяпман. Пешонамда шишиш бор. Лекин бу шунга арзийди», — дейди Шер ўйин якунлангандан сўнг.

Швейцариялик билан тўқнашган Табидзега эса мия чайқалиши ташхиси қўйилди.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика