No icon

Игуаин Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.

“Мен Скалони билан гаплашдим ва унга терма жамоадаги ўйинларимга якун ясашга қарор қилганимни айтдим. Терма жамоа билан яхши алоқадаман, уни доим кузатиб бораман.

Чуқур ўйлаб, ўзимнинг даврим ниҳоясига етганини ҳис қилдим. Энди оиламга кўпроқ вақтимни ажратмоқчиман. Турлича фикр юритадиганлар, бошқа кишилар, умуман кўпчилик учун бу ҳаммаси эмасдек бўлиши мумкин, бироқ мен термадаги фаолиятимни якунладим.

Биз кетма-кет уч марта финалда ўйнадик. Шулардан бири Жаҳон кубоги финали. Тўғри, зафар қуча олмаган бўлсак-да, бундан фахрланишимиз керак. Бу мен учун муваффақиятсизлик эмас – бошқа тушунча.

Ҳозир янги футболчиларни қўллаб-қувватлаш ўрнига, танқид қилишмоқда. Ҳар бир терма жамоада ҳам янгиланиш даври бўлади-ку?!

Мен Бельгияга гол урдим ва 24 йил ўтиб терма жамоани яна ЖЧ ярим финалига олиб чиқдим. Лекин одамлар фақат хатоларимни эслашади. Футболда ўзи шундай.

Оилам менга нисбатан айтилаётган ҳақоратлардан азоб чекаётганини кўрдим. Одамлар футболчилар ҳам инсон эканлигини унутиб қўйишади. Улар ҳам ўзларини бизнинг ўрнимизга қўйиб кўришсин-чи?

Майли, футболни фтанқид қилишсин, масалан, яхши ўйнаб турган ҳужумчини ҳам гапиришсин. Буни табиий қабул қиласан. Аммо улар футболдан ташқарида бўлаётган ҳодисаларни ва кишиларни ҳам танқид қилиб жароҳат етказмоқчи бўлишади. Бу – жуда ёмон, қўрқинчли иллатдир”, — дейди Игуаин Fox Sports телеканали эфирида.

Эслатиб ўтамиз, Гонсало Игуаин Аргентина миллий терма жамоаси сафида 75 учрашувда майдонга тушиб, 31 та голга муаллифлик қилган эди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика