No icon

ОФК Игнатий Нестеровни 8 ойга футболдан четлатди

ФК Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеровни 8 ойга футболдан четлатган. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида ёзган. Маълум бўлишича, Нестеровни 16 ойга четлатишлари ҳам мумкин бўлган.

Дисквалификация муддати 13 февралдан бошлаб ҳисобланади ва дарвозабон 13 октябрдан бошлаб ўйинларда қатнашиши, 13 августдан эса бирор клуб билан шартнома имзолаб, машғулотларни бошлаши мумкин. Нестеров Осиё кубогида Ўзбекистон миллий жамоаси сафида кўрсатган ёрқин ўйини сабаб Саудиянинг «Уҳуд» жамоасидан таклиф олган ва фаолиятини айнан шу жамоа сафида давом эттираётганди.

«Уҳуд» сафида ўйнаётган вақтда Нестеровнинг қонида допинг аниқлангани боис у футболдан четлатилганди. Дарвозабон вазн тушириш учун қўлланиладиган тақиқланган воситани Осиё Кубоги вақтида қабул қилгани аниқланган. Игнатий Нестеров Осиё Кубокларида энг кўп – 5 марта қатнашган осиёлик ягона футболчи ҳисобланади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика