No icon

Шоҳжаҳон Эргашев яна муддатидан аввал ғалаба қозонди (видео)

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида жангларини ўтказиб келаётган Шоҳжаҳон Эргашев (16 та ғалаба, 14 та нокаут) кеча, 9 июнь куни яна рингга кўтарилди.

Россияда ташкил этилган бокс кечасида Шоҳжаҳон Эргашев россиялик Максим Чурбановга (13 та жанг, 8 та ғалаба, 4 та мағлубият, 1 та дуранг) қарши жанг ўтказди. Унда Шоҳжаҳон тўлиқ устунликка эришди ва учинчи раунддан сўнг рақиб жангни давом эттиришдан бош тортди. Шу тарзда ҳамюртимиз техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика