No icon

Жанубий Корея К лигаси: Бошидаёқ ўзбекча дерби

Ниҳоят, Осиёнинг кучли лигаларига ҳам футбол аста-секин қайтмоқда. Жумладан, якунланган ҳафта Жанубий Корея «К»-лигаси янги мавсумига старт берилди. Диққатга сазовор томони, дастлабки турдаёқ ўзбекча дерби кузатилди. Яъни «Гвангжу» - «Сеонгнам Ильва Чунма» баҳсида икки ҳамюртимиз майдонда ўзаро тўқнаш келди. Майдон эгалари сафида Рустам Ашурматов, меҳмонлар таркибида эса Жамшид Искандеров тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланишди. Ўйин эса меҳмон жамоанинг 2:0 ҳисобида ғалабаси билан якунланди.

Икром Алибоевнинг клуби - «Сеул» эса меҳмонда «Канвон»га бас келолмади - 1:3. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси мазкур ўйинда 60-дақиқага қадар тўп сурди.

Ҳимоячи Достон Турсунов ҳам «К»-лигадаги дебют учрашувида тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Бироқ унинг жамоаси - «Пусан» сафарда «Поханг Стилерс»га 0:2 ҳисобида ютқазди.

------------------------------------------------------------

- Маълумотларга қараганда, 10та мамлакат Жанубий Корея чемпионати трансляция ҳуқуқини сотиб олди. Булар асосан Европа ва Осиё давлатларидир.

- Жанубий Корея клуб футболига Осиёда қизиқиш анча баланд. Бунинг асосий сабаби - «К»-лига клублари қитъада ўз ўрнига эга. Мисол учун, Жанубий Корея вакиллари ОЧЛда 11 марта ғолиб чиқишган (рекорд) ва яна 6 бора финалда ўйнашган. Таққослаш учун айтсак, 2-яхши кўрсаткичга эга Япония клублари ОЧЛда 7 бора зафар қучган.

- ОЧЛ-2020да Жанубий Корея шарафини 4та клуб ҳимоя қилади - «Чонбук Хюндай Моторс» (амалдаги чемпион), «Сувон Самсунг Блюуингз» (мамлакат кубоги соҳиби), «Ульсан Хюндай» («К»-лиганинг иккинчи жамоа­си) ва «Сеул» («К»-лиганинг 3-жамоаси).

- «К»-лигада атиги 12та жамоа бор. Иштирокчи клублар даврали тизим (22 тур)дан сўнг икки гуруҳга бўлинади ва яна 5та турни ўз ичига олган финал босқичида қатнашади.

 

 

Ж.Корея «К»-лигаси. 1-тур

 

8 май

«Чонбук Моторс» -

«Сувон Самсунг» - 1:0 (0:0)

Гол: Ли Дон Гук (84).

Четлатиш: Антонис (75, С.).

9 май

«Ульсан Хюндай» -

«Санжу Санму» - 4:0 (2:0)

Голлар: Жуниор (8, 45}1-пен.), Ли Сан Хён (51), Юн Бит Гарам (75).

«Инчхон Юнайтед» - «Тэгу» - 0:0

«ГВАНГЖУ» - «СЕОНГНАМ» - 0:2 (0:2)

Голлар: Ян Дон Хен (4, 11).

«Гвангжу»: Юн Пхен Гук, Ли Хан До, Ашурматов, Пак Чун Хи, Ли И Ттим, Ту Хен Сок, Ким Чин Хен, Е Бон Хун, Е Рим, Уренья, Фелипе.

«Сеонгнам»: Ким Ен Гван, Ли Тхэ Хи, Ен Че Ун, Чхве Чи Мук, Искандеров, Ю Ин Су, Лим Сон Ен, Ли Чан Ен, Ким Дон Хен, Чхве Бен Чан, Ян Дон Хен.

«Поханг Стилерс» -

«Пусан И Парк» - 2:0 (1:0)

Голлар: Ильюченко (24), Палочевич (71-пен.).

«Пусан И Парк»: Ким Хо Чун, Кан Мин Су, Ким Мун Хван, Ли Сан Чун (Ким Бунг О, 36), Юн Сук Йон, Достон Турсунов, Пак Йон Ву, Ким Жин Гу (Квон Ён Хун, 59), Ромуло, Густаво Винтесиньо (Хан Жи Хо, 79).

«Канвон» - «Сеул» - 3:1 (0:1)

Голлар: Жи Хюн Ким (52), Жа Ван Чо (85), Ким Сон Дэ (86) - Парк Донг Жин (36).

«Сеул»: Ю Санг Хун, Ким Нам Чун (Ким Вон Сик, 45}2), Хванг Хюн-Су, Ким Жу Сунг, Осмар, Ким Жин Я, Ко Кванг Мин, Икром Алибоев (Го Йо Хан, 60), Жу Се Жунг, Парк Чу Йонг, Парк Донг Жин (Александар Пешич, 72).

Фикрлар

Яндекс.Метрика