No icon

«Интер» Мессини сотиб олиши мумкин

Sport Mediaset нашри тарқатган хабарда айтилишича, «Интер» «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини сотиб олишга астойдил уринмоқда. «Нерадзурри» аргентиналик юлдузни 2021 йилда ўз таркибларига қўшиб олишмоқчи.
Клуб мазкур трансфернинг имидж манфаатлари, хусусан, реклама шартномалари ва ҳомийлар масалалари бўйича қандай аҳамият касб этишини яхши тушуниб турибди. Клуб ҳатто, Мессига 50 млн. еврога тенг йиллик маош тўлашга ҳам тайёр. Мазкур ҳолатда форварднинг отаси бизнесини Миланга кўчириши, ушбу шаҳардан уй сотиб олгани ҳам «Интер» фойдасига ишлаши мумкин. Шунингдек, италияликлар «Барселона»даги қониқарсиз аҳвол, мураббийлар қўнимсизлигидан унумли фойдаланиб қолишмоқчи. Эслатиб ўтамиз, Месси ҳозирча «кўк-анорранглилар» билан 2021 йили якунланадиган шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Клуб раҳбарияти футболчининг маошини камайтириш ниятида.

Фикрлар

Яндекс.Метрика