No icon

Одил Аҳмедов 2020 йил 31 декабргача «Тяньцзинь Тэда» га ижарага берилди

«Шанхай СИПГ» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Хитойнинг бошқа бир клубига ижарага берилди. 32 ёшли Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси «Тяньцзинь Тэда» таркибида 2020 йилнинг 31 декабрига қадар тўп суради.

Қайд этиш жоиз, Аҳмедовнинг Шанхай клуби билан шартномаси ҳам айнан шу йилнинг 31 декабрида ўз ниҳоясига етади. Transfermarkt маълумотларига кўра, Аҳмедовнинг ижараси 62 минг еврони ташкил қилган. Аввалроқ Одилнинг «Шанхай СИПГ»ни тарк этиши ҳақида хабар берилганди

Маълумот учун, «Тяньцзинь Тэда» Хитой чемпионатининг Б гуруҳида 9-турдан кейин бор-йўғи бир очко тўплаган ҳолда сўнгги, 8-ўринда бормоқда. Аҳмедов 2017 йилдан буён шанхайликлар сафида тўп суриб келарди. Одил 2020 йилги мавсумда Хитой Суперлигасида 8 ўйин ўтказиб, битта голга муаллифлик қилди. Аҳмедов фаолияти мобайнида «Пахтакор» (2006—2011), «Анжи» (2011—2014) ва «Краснодар» (2014—2016) каби жамоаларда ҳаракат қилган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика