No icon

Сайёрамизнинг энг кучли одами аниқланди (видео)

Украиналик стронгмен Алексей Новиков Флоридада бўлиб ўтган «The World’s Strongest Man 2020» мусобақасида ғалаба қозониб, сайёрамиздаги энг кучли одам деган номга сазовор бўлди. Бу ҳақда мусобақанинг «Instagram»даги саҳифасида маълум қилинган.

Киевда истиқомат қилувчи 24 ёшли паҳлавон мазкур унвонни қўлга киритган энг ёш атлетга айланди. У «фермерча» юришда 56 метрга 160 кг натижа билан мусобақада ғолиб бўлди.

Алексей, шунингдек, ўзига хос оғирлик кўтариш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди — 537,5 кг.

Британиялик Адам Бишоп иккинчи поғонани забт этган бўлса, фахрли учинчи ўрин канадалик Жан Франсуа Каронга насиб қилди.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика