Қоронғи режим
Logo

«Жаҳон жиноятлар индекси»: Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари 14-поғонага ёмонлашди

«Жаҳон жиноятлар индекси»: Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари 14-поғонага ёмонлашди

Харитада қизил билан жиноятчилик кўп, яшил билан жиноятчилик оз содир этилаётган мамлакатлар кўрсатилган. «Numbeo» сервиси жаҳон мамлакатларидаги 2021 йилги жиноятчилик даражаси индексини тақдим этди.

Рейтинг қандай ҳисобланади?

Жуда оддий: Crime Index — Жиноятлар индекси, Safety Index — Хавфсизлик индекси. Умумий 100 балл ҳар икки ҳолат даражасига қараб тақсимланади: Баллар Жиноятлар индексида қанча паст ва аксинча, Хавфсизлик индексида қанча юқори бўлса, шунча яхши.

Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги кўрсаткичлари: Crime Index — 34,70,  Safety Index — 65,30 балл.

Шу кўрсаткичлар асосида Ўзбекистон дунёдаги хавфсизлик жиҳатидан 40-мамлакат. Ҳолбуки, 2020 йил ўрталарида мамлакатимиз бу борада 26-ўринда эди — 14 поғона пасайдик. Ўтган йил ўрталаридаги кўрсаткичлар ушбу ҳаволада.

«Numbeo» талқинига кўра, янгиланган рейтингда Ўзбекистон хавфсизлик борасида Литва ва Кувайтдан ортда, Венгрия ва Германиядан олдинда:  

Хавфсизлик бобида Ўзбекистон Осиёда 19-ўринда (2020 йил ўрталарида 12-ўринда эди). Ёки бошқача айтганда, жиноятлар содир этилиши бўйича қитъамизда 43 мамлакат орасида 25-ўринда.

Жаҳон миқёсида жиноятчилик энг авжига чиққан беш мамлакат худди ўтган йилгилар: Венесуэла (84.25), Папуа-Янги Гвинея (80.24), ЖАР (77.07), Афғонистон (76.37), Гондурас (74.78).

Жаҳонда жиноятлар энг кам содир этилаётган, энг хавфсиз беш мамлакат ва ҳудуд: Қатар (12.29), Тайвань (15.24), БАА (15.35), Ўмон (20.26) ва Мэн ороли (20.79). Ўтган йили 4-ўринга кўтарилган Грузия бу сафар 10-ўринда.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!