Қоронғи режим
Logo
СOVID: Ўзбекистонда кунлик хавотирли ҳолатлар ортиши давом этмоқда

СOVID: Ўзбекистонда кунлик хавотирли ҳолатлар ортиши давом этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазият тобора мураккаблашаётгани, сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 369 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани, пандемия бошидан буён жами касалланиш ҳолатлари сони 200 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

«2022 йил 8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200341 (+369) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 14 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 15 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 42 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 7 нафари Фарғона вилоятида,
  • 16 нафари Хоразм вилоятида,
  • 56 нафари Тошкент вилоятида,
  • 195 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 6 нафар,
  • Бухоро вилоятида 4 нафар,
  • Жиззах вилоятида 8 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
  • Наманган вилоятида 7 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 40 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
  • Фарғона вилоятида 9 нафар,
  • Хоразм вилоятида 8 нафар, 
  • Тошкент вилоятида 14 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 22 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197073 (+121) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморларнинг 2 нафари вафоти этиб, расмий статистикага кўра касалликдан вафот этганлар сони 1494 нафарни ташкил қилди.

«Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги омикрон штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтирмоқда. Бунинг ортидан эса кўплаб давлатлар кескин карантин чораларини қўллашга мажбур бўляпти.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Тўғри, ҳали мамлакатимизда омикрон штамми аниқлангани йўқ, бироқ бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб эпидемиологик вазиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз», дея қўшимча қилинган вазирлик хабарида.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ўтган йилнинг сўнгги ойларида пандемия билан боғлиқ вазият сокинлашган, 2022 йил 2 январь куни кунлик ҳолатлар сони 64тани ташкил этганди — бу 2021 йилнинг 15 мартидан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Бундан ташқари, кетма-кет саккиз кун бирорта ҳам ўлим ҳолати қайд этилмади. Лекин кейинги кунларда касалланиш ҳолатлари кўтарила бошлади, 3 январь куни 89 кишида, 4 январь куни 90 кишида, 5 январь куни 146 кишида, 6 январь куни 251 кишида, 7 январь куни 214 кишида коронавирус тасдиқланган. Шу билан бирга, 7 январь куни кунлик ўлим ҳолатлари 4тага етганди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!