Қоронғи режим
Logo
Абитуриентларга тўловлари қайтарилади, агарда...

Абитуриентларга тўловлари қайтарилади, агарда...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4319-сон қарорига асосан, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилиши жорий этилган.

2019/2020 ўқув йили қабулида олдинги йиллар битирувчиларидан тест синови учун тўлов ундириш биринчи марта жорий этилган бўлиб, мазкур йилда абитуриентлардан ҳужжатлар қабули олий таълим муассасалари қабул комиссиялари ва Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилган. Унда абитуриентлар ҳужжатларини топшириш учун олий таълим муассасалар қабул комиссиялари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилганда, улар томонидан тўловни амалга оширадиган тоифадаги абитуриентларга тўловни амалга ошириш учун квитанция шакллантириб берилган ва абитуриентлар тўловни амалга оширгандан сўнг ҳужжатларини топширган.

Тўлов ундирилмайдиган тоифадаги абитуриентларнинг ҳужжатлари эса шу заҳоти қабул қилинган. Бунда тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар тоифалари ҳақидаги маълумотлар Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасалар қабул комиссиялари ва Давлат хизматлари марказларига етказилган ҳамда Давлат тест марказининг телеграмдаги расмий каналида эълон қилинган.

Шундай бўлса-да, тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар томонидан ҳужжатларни топшириш жараёнида тест синови учун тўловни амалга ошириш ҳолатлари кузатилган. Бунинг натижасида 896,4 млн. сўм ортиқча тўлов амалга оширилган. Ўтган давр мобайнида абитуриентларнинг аризасига асосан ортиқча тўланган 156,3 млн сўм маблағ эгаларига қайтарилган. 2021 йилнинг 25 март ҳолатига ортиқча тўланган маблағ миқдори 740,1 млн сўмни ташкил этади.

Қолган абитуриентлар тўловни қайтариш бўйича ариза билан мурожаат қилмаганликлари сабабли, Давлат тест марказида уларнинг тўловларини қайтариш имконияти бўлмаяпти.

Шундай бўлса-да, уларнинг маълумотлари таҳлил қилиниб, нотўғри тўлов амалга оширган 3 170 нафар абитуриентнинг маълумотлари 2020 йил учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар базасидан аниқланиб, уларнинг телефон рақамларига СМС хабарномалар юборилган. Қолган 4132 нафар абитуриентнинг маълумотларига аниқлик киритиб бўлмаяпти.

2019 йилнинг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда абитуриентларни рўйхатга олиш учун ишлатиладиган АБИТУР дастури такомиллаштирилиб, мазкур камчиликни олдини олиш мақсадида дастлаб абитуриентлар онлайн рўйхатга олинди ва дастур томонидан тест синови учун тўловни амалга ошириши керак бўлган абитуриентлар аниқланиб, уларга инвойс шакллантирилди. Тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар учун эса инвойс шакллантирилмади ва уларнинг аризаси тўғридан-тўғри қабул қилинди. Бунинг натижасида тўловни амалга ошириш билан боғлиқ камчиликлар бартараф этилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Давлат тест маркази абитуриентлар томонидан нотўғри амалга оширилган тўловларнинг абитуриентларга тўлиқ ҳолда қайтарилиши тарафдори бўлиб, мазкур абитуриентлар Давлат тест марказига ариза билан мурожаат қилганда, уларнинг тўловлари қайтарилишини маълум қилади.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!