Бир куннинг ўзида 10 доза вакцина олган эркак қонун олдида жавоб берадиган бўлди
Янги Зеландияда эркак бир куннинг ўзида 10 доза вакцина қаъбул қилди. “Stuff” нашрининг маълум қилишича, эркак эмлаш пунктларига бориб бир куннинг ўзида 10 кишининг номидан вакцина қабул қилган. Унинг бу ҳаракатлари эса аҳоли томонидан “ақлбовар қилмас даражадаги аҳмоқлиқ” дея баҳоланмоқда.
Маҳаллий матбуотнинг хабар қилишича, исми очиқланмаётган эркакка бошқа одамларнинг номидан вакцина олиш учун яхшигина ҳақ тўланган.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирнининг хабар беришича, ҳозирда ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда. “Бундай катта дозада вакцина олиш инсон соғлиғига жиддий таъсир қилади. Бир шахс томонидан бир неча одамларнинг номидан вакцина олиниши, ҳали вакцина олмаган одамларни эмланганлар сифатида қайд этилиб қолишига сабаб бўлмоқда”, дейди Aстрид Курниф.
Окленд университети вакцинологи Ҳелен Петоусис-Ҳаррис “тадқиқотлар ҳали бундай ҳаддан ортиқ миқдордаги дозада вакцина олиниши билан боғлиқ вазиятни ўрганмаган, шунинг учун бир кунда 10 та вакцина олган одам билан нима бўлишини олдиндан айтиш қийин”, дея матбуоутга маълум қилди.
Маълумот учун, Янги Зеландияда фуқаролар вакцина олиш учун шахсини тасдиқловчи ҳужжатни эмлаш пунктига тақдим этиши шарт эмас. Расмий маълумотларига кўра, 5 миллион аҳолига эга Янги Зеландияда ҳозирга қадар аҳолининг 89 фоизи тўлиқ эмланган ва пандемия бошланганидан буён 12,500 та вирус билан зарарланиш ва 46 та ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Мамлакатда хусусий корхоналар ҳам аҳолини эмлаб уларга эмланганлик ҳақидаги сертификатни тақдим этиши мумкин.
Манба: qalampir.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!