Қоронғи режим
Logo
2022 йилда 12 мингдан ортиқ ўзбекистонлик зиёратчи Ҳажга борди

2022 йилда 12 мингдан ортиқ ўзбекистонлик зиёратчи Ҳажга борди

АОКАда ўтказилган брифингда Дин ишлар бўйича қўмита бўлим бошлиғи Сирожиддин Саломов қўмитанинг 2022 йилда амалга оширган ишлари бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йилда Ўзбекистонда етишиб чиққан алломаларнинг 23 та асари таржима қилинган, 27 та илмий-оммабоп рисола нашр этилган.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида 3 минг 80 нафар диний соҳа ходими ҳамда манфаатдор идоралар мутахассисларининг малакаси оширилган.

Якунланган йилда исломшунослик ва манбашунослик соҳасида 24 та фалсафа доктори ҳамда фан докторлик диссертациялари ҳимоя қилинган.

2022 йилда 12 045 нафар зиёратчи Ҳаж амалларини, 61 мингдан ортиқ зиёратчи Умра амалларини адо этган.

Манба: daryo.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!