Қоронғи режим
Logo
2050 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси бўйича 6-ўринга чиқади

2050 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси бўйича 6-ўринга чиқади

2050 йилга бориб Ўзбекистон ўзининг 60 миллионга яқинлашган аҳолиси билан Полша, Украина, Испания ва Италияни ортда қолдиради. Бу ҳақда Бостондаги ESG Wealth компанияси раҳбари Алишер Жуманов маълум қилди.

Колумбия ва Оксфорд университетларида ўқиган, 25 йилдан узоқроқ вақтдан бери дунё бўйлаб инвестицион банкинг соҳасида фаолият юритаётган Алишер Жуманов 23 апрель куни Парижда бўлиб ўтган «O‘zbekistonlik. GENERATING IDEAS» халқаро форумида ҳам нутққа чиққан.

«Инсон капитали бўйича тадқиқотлар ўтказадиган ақл марказимиз ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда Европа ва МДҲ мамлакатлари ичида Ўзбекистон бир йилда туғиладиган чақалоқлар сони бўйича 1-ўринни эгалламоқда. 1950 йилда Ўзбекистон аҳолиси 6 миллиондан ошиқроқни ташкил этиб, Евросиёдаги 50 мамлакат ичида 20-ўринда бўлган. 2050 йилга бориб нуфузимиз 60 миллионга етса, бу нафақат рўйхатда топ ўнталикка киришимиз, балки юртимиз аҳолиси 100 йиллик давр ичида 10 баробар ўсишини билдиради», – дейди Жуманов.

Ушбу фикрлар «O‘zbekistonlik. GENERATING IDEAS» форуми доирасида бўлиб ўтган «Туз ичидаги аёл» art кўргазмаси ҳамда Pepsi Food Show каби маълумотлар алмашиш учун қулай майдонларда бўлгани эътиборга моликдир.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!