Қоронғи режим
Logo
Миллиардер Жефф Безос иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 443 млн доллар ажратади

Миллиардер Жефф Безос иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 443 млн доллар ажратади

Amazon асосчиси Жефф Безоснинг Иқлим ўзгаришига қарши кураш фонди иқлим мувозанати, табиатни муҳофаза қилиш ва иқлим масалаларини ечиш билан шуғулланадиган ташкилотларга 443 миллион доллар ажратилишини эълон қилди.

Безос Earth Fund пресс-релизида айтилишича, фонд ушбу мезонларга жавоб берадиган ташкилотларга 44 та грант ажратди. Грантлар, хусусан, АҚШ президенти Жо Байденнинг ноқулай жамоа ҳудудларда иқлим ўзгаришига қарши курашда ёрдам берадиган Justice40 ташаббуси учун тақдим этиладиган 140 миллион долларни ўз ичига олади. Фонд, шунингдек, АҚШ ва Африкадаги ерларни тиклашни қўллаб-қувватлаш учун 51 миллион доллар ажратади.

Нашрнинг таъкидлашича, ушбу грантлар миллиардернинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун ташкил этилган 10 миллиард долларлик Ер фонди олдидаги мажбуриятларининг бир қисми бўлиб, у маблағлар 2030 йилгача тўлиқ ўзлаштирилишини ваъда қилган.

«Безос Ер фондининг мақсади ушбу муҳим ўн йилликдаги муаммоларни ҳал қила оладиган ўзгаришларнинг яратувчиларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Ушбу грантлар орқали биз қатъий чоралар кўришни талаб қиладиган иккита соҳа — иқлим мувозанати ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни такомиллаштирамиз», — деди  Безос Ер фондининг президенти ва бош директори Эндрю Стир.

Безоснинг иқлим ташаббуслари учун ажратган хайрияларининг умумий миқдори 1 миллиард доллардан ошган. Бу маблағлар қаторига Обама фонди учун 100 миллион доллар ва АҚШдаги Смитсон институти учун тақдим этилган 200 миллион доллар ҳам киради.

«Безос Ер фонди» — бу Жефф Безоснинг иқлим ва табиат муаммоларини ҳал қилишга ҳисса қўшадиган олимлар, фаоллар, нодавлат ташкилотлар ва бошқаларнинг иши учун 10 миллиард доллар маблағ ажратиш мажбуриятидир. Фонд ташкил этилгани ҳақида Безос 2020 йилнинг февралида эълон қилган эди.

Аввалроқ Microsoft асосчиси Билл Гейтс яқин беш йил ичида иқлим ўзгаришига қарши курашиш лойиҳаси учун 2 миллиард доллар инвестиция киритишини маълум қилганди.

Манба: daryo.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!