Қоронғи режим
Logo
Рамос ва Ҳакими яна клубдош

Рамос ва Ҳакими яна клубдош

«Реал»нинг афсонавий ҳимоячиси Серхио Рамос расман «ПСЖ» сафига қўшилди. Июнь ойида эркин агент мақомини олган испаниялик футболчи 2023 йилгача мўлжалланган шартнома остига имзо чекди. «ПСЖ»дек клубнинг бир қисмига айланиш - фахр. Ҳаётим тубдан ўзгарди, янги чорловни қабул қилдим. Бу катта лойиҳа. Жамоага совринлар ютишда ёрдам бермоқчиман», - деди Рамос шарт­нома расмийлаштирилганидан ке­йин. Эътиборли томони, клуб аслида Тило Керерга тегишли 4-рақамни Рамосга олиб берди.

Шунингдек, «Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ҳам «Интер»дан айнан «ПСЖ»га ўтди. Париж гранди марокашлик 22 ёшли футболчи трансферига 60 миллион евро тўлайди. Бу сумма бонуслар ҳисобига 11 миллионга ошиши мумкин. «ПСЖ» ва Ҳакими ўртасидаги шартнома эса 2026 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўлади. Айтганча, энди «ПСЖ»нинг энг қимматбаҳо футболчилари рўйхатида 6-ўрин айнан Ашрафга тегишли.  

«ПСЖ» тарихидаги энг қимматбаҳо футболчилар

  1. Неймар («Барселона») - 222 миллион евро
  2. Килиан Мбаппе («Монако») - 145 миллион евро
  3. Эдинсон Кавани («Наполи») - 64,5 миллион евро
  4. Анхель ди Мария (МЮ) - 63 миллион евро
  5. Ашраф Ҳакими («Интер») - 60 миллион евро
  6. Мауро Икарди («Интер») - 50 миллион евро
  7. Давид Луиз («Челси») - 49,5 миллион евро
  8. Хавьер Пасторе («Палермо») - 42 миллион евро
  9. 9.Тьяго Сильва («Милан») - 42 миллион евро\
  10. Лукас Моура («Сан-Паулу») - 40 миллион евро

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!