Қоронғи режим
Logo
Ана холос! Абитуриентларимизнинг ярмидан кўпи (51,2%) 2 баҳо (56,7 балл)га ҳам муносиб эмас

Ана холос! Абитуриентларимизнинг ярмидан кўпи (51,2%) 2 баҳо (56,7 балл)га ҳам муносиб эмас

Ўзбекистонда таълим буткул издан чиқмоқдами? Аксарият абитуриентлар 2 баҳога ҳам лойиқ топилмади

Халқ таълими вазирлигининг 11 йиллик таълими меваси, натижаси - 550 минг нафар абитуриент ДТМ имтиҳонларида ҳатто 56,7 балл ҳам тўплай олмаган. Ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Ҳудойбердиев бу вазиятни “даҳшат”, дея таърифлаган.

"ДТМнинг mandat.dtm.uz сайтидаги очиқ маълумотларга кўра, жорий йилда 1 млн 73 минг 821 нафар абитуриент тестга кирган.

Минг афсуслар бўлсинким, уларнинг 550 минг нафари (51,2%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган. Бу ярмидан кўпи дегани! Бу даҳшат! Даҳшат, ўртоқлар!

Ўтган йилги ҳолат билан солиштирганда аҳволимиз янада оғирлашган. Ўтган йили 36% абитуриентлар 56,7 балл ҳам тўплай олмаганди, жорий йилда бу кўрсаткич 51,2% га чиқди. Албатта, бунда мажбурий блокдаги осон саволларга бериладиган баллар миқдори камайтирилиб, мутахассислик фанига катта урғу берилгани ҳам сабаб бўлди.

2022 йилда энг ёмон кўрсаткич, худди ўтган йилда бўлганидек Тошкент вилоятида (55,9%), нисбатан яхшироқ натижа эса худди ўтган йилдагидек Тошкент шаҳрида (45,2%) қайд этилган (юқоридаги жадвалга қаранг).

Демак, Тошкент вилоятида халқ таълими даражаси бутун Республика бўйича энг ёмон.

9 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олишган. Фақат 5 тагина ҳудудда бу кўрсаткич 50 фоиздан камроқни ташкил қилган. Бу қайси ҳудудлар, деб ўйлайсиз? Албатта, бу ҳудудлар таълим даражаси бирмунча яхши бўлган — Тошкент шаҳри, Бухоро, Фарғона, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидир. Лекин умумий олганда бу ерларда ҳам аҳвол хурсанд бўладиган ҳолатда эмас.

56,7 балл — бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 балнинг 30%и дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30% билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади. 30% билим эса рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто 2 баҳо ҳам эмас! 1 баҳо десак тўғри бўлар балки.

Яъни, 2 баҳога ўқиганлар ҳам тахминан 35-55% натижа кўрсата олиши керак (66 баллдан юқори).

Тасаввур қиляпсизми, яқин ўртада мактабларимизни тугатган абитуриентларнинг 51,2% фоизи, аниқроғи 550 минг ёшлар (балки орасида кам сонли ёши катталар ҳам бордир) тест топширилган фанларни 2 баҳога ҳам билишмайди", деб ёзади Хушнудбек Ҳудойбердиев..

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!