Қоронғи режим
Logo
«Адиба» уч эркак бир миллион евро мукофот олди

«Адиба» уч эркак бир миллион евро мукофот олди

Испаниялик Кармен Мола тахаллусли ёзувчи аёл «Planeta» мукофотига сазовор бўлди, ғолиб 1 миллион евро олди, деб хабар берди «The Guardian».

Мукофотни топшириш маросимида сир очилди: ҳеч қанақанги Кармен Мола исмли ёзувчи ҳаётда йўқ, сценарийнавис уч нафар эркак ушбу тахаллус остида ҳамкорликда ижод қилиб келган — Агустин Мартинес, Хорхе Диас ва Антонио Мерсеро. Улар «Ҳайвон» тарихий триллери учун юксак мукофотни қабул қилиб олишди.

Фото: «Twitter»

«Тахаллусимиз жуда қулай эди. Танқидчиларнинг босими камроқ, роман чиққанидан сўнг ҳам ҳаётинг олдингидек давом этаверади», — деди Хорхе Диас «El Mundo» газетасига берган интервьюсида.

Ўйлаб топилган ёзувчи образи эрталаб ва тушдан сўнг алгебрадан дарс берадиган ўрта мактаб ўқитувчиси, уч боланинг онаси, бўш вақтларида ўта ваҳшиёна зўравонликлар ҳақида романлар ёзувчиси сифатида жамоатчиликка таништирилган эди. Кармен Мола ниқоби маркетинг юриши эмас, буни учала ёзувчи ҳам инкор этган.

«Кармен Моладан бир наф чиқдими, демак, ўқувчиларга ёққан... Бизнинг кимлигимиз эса унчалик муҳиммас», — деди Агустин Мартинес.

Маълумот учун: 1952 йилда таъсис этилган «Planeta» мукофоти ҳар йили анъанавий равишда испан тилидаги чоп этилмаган энг яхши романга берилади. Испанияда Надал мукофоти билан ёнма-ён энг нуфузли мукофотлардан саналади.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!